Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Риштон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда туман Прокуратураси ташаббуси билан “Темир”, “Aёллар”, “Ёшлар” дафтарида, ишсиз аҳоли, хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

error

2023-02-22

Тадбир давомида, 21 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланма ва 8 нафар ёшларга ўз-ўзини банд қилишлари учун асбоб-ускуналар берилди. Жумладан, 3 нафарига тикувчилик, 5 нафарига қандолатчи йўналишларига асбоб ускуналар берилди. Шунингдек, прокурор секторида истиқомат қилувчи 5 нафар ёшларга тўлов контрактининг бир қисмини тўлаб берилиши юзасидан сертификатлар топширилиб, 55 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Меҳнат ярмаркаси якунида 25 нафар ишсиз аёллар “Ruso‘zbekteks” хорижий корхонасига таклиф этилиб, корхонада ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди ва уларга ҳам  ишга жойлашишлари учун йўлланмалар топширилди.