Янгиликлар
Янгиликлар
2023-02-23
Меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига тумандаги 112 та давлат ва хусусий корхона-ташкилотлар томонидан 440 га яқин бўш иш ўринлари таклиф этилди. Тадбирда 6 нафар фуқароларга доимий, 15 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. 17 нафар хотин-қизлар эса тикувчилик йўналишида икки ойлик касб-ҳунарга қайта ўқитиш курсларига йўналтирилди. Ярмарка иштирокчилари ҳисобланган “Aёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, даромад олишларига кўмаклашиш мақсадида AТ “Халқ банки” туман филиали томонидан уларнинг 6 нафари билан тегишли тартибда шартномалар тузилиб, жами 42 миллион сўмлик зарурий меҳнат ашёлари олишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди. Тадбир давомида ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан 3 нафар аёлларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари ҳам бепул топширилди.
Шунингдек, 20 нафардан зиёд фуқаролар меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш йўналишлари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассисларидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.