Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бувайда туманидаги 2-сектор ҳудудида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

error

2023-02-24

✅ Ярмаркада, Бувайда туманида истиқомат қилувчи “Темир”, “Aёллар”, “Ёшлар” дафтарида турувчи меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар, чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари ҳамда жазони ижро этиш муассасасидан қайтган  95 нафардан ортиқ фуқаролар таклиф этилди

✅ Ярмаркада 41 та корхона ва ташкилотлар 330 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

✅ Тадбир давомида, жами 22 нафар фуқаролар ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди (10 нафар аёллар дафтари, 5 нафар ёшлар дафтарда турувчи фуқаролар доимий иш билан та’минланди), 15 нафар фуқаро Бувайда туманидаги “Ишга марҳамат" мономарказига касбга қайта ўқитишга юборилди, 20 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди, 20 нафар аёллар касаначилик асосида ишга қабул қилинди ва тикувчилик билан шуғулланишлари учун тикув машиналари берилди .