Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

error

2023-02-27

Фарғона вилоят прокуратураси ҳамда Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг аҳамияти, мазмун-моҳияти, амалдаги кодексдан фарқли жиҳатлари, киритилган янги нормалар ҳамда уни амалиётга татбиқ этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг айрим жиҳатлари, иш берувчилар ва ходимларга эслатма тарзидаги буклетлар ва савол-жавоб тарзидаги қўлланмалар тарқатилди.

Тадбир якунида иштирокчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, янги таҳрирдаги кодексни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан  тегишли тавсиялар берилди.