Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХИТОЙДА АМАЛИЁТ ЎТАЙДИ

error

2023-04-19

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда “Чонгқинг” халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.


🛄Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади. 

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида  Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар “Чонгқинг” халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.