Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Халқ хизматида...

error

2023-04-20


  Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев ҳамда Қува туман прокурори 2-чи сектор раҳбари О.Тошматов ҳудудда аҳолини ижтимоий барқарорлиги, муҳофазаси, бандлиги ва шу йўналишдаги мавжуд камчиликлар билан яқиндан танишиб, бир қатор муҳим масалаларга ижобий ечим топишди.


Бўш ётган ва қаровсиз ерларни аҳолини қўшимча даромад манбаини ошириш ва ҳаёт тарзини яхшилаш мақсадида, Қува тумани ишсизлик юқори  бўлган

“Болалик” МФЙ ҳудудида жойлашган анҳор бўйига яқин саккизта хонадонга  муҳофаза зонасидан кўчатчилик ҳамда ўрдакчиликни ташкил этиш учун анҳор қирғоғидан 60 метрдан жой ажратилиб, мазкур йўналишларни ҳар тарафлама ривожлантириш учун маҳаллий аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш масаласи ҳам ечилди.


Мазкур йўналишда мутасаддиларимиз ҳудудма-ҳудуд юришиб маҳаллий аҳоли билан яқиндан ишлашлари давом этмоқда.