Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган қўшимча фаолият (ишлар, хизматлар) турларини биласизми?

error

2023-04-25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23-февралда қабул қилинган  “Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги qarori (https://lex.uz/uz/pdfs/6389635) иловасида ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган қўшимча фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг рўйхати қуйидаги тартибда келтирилади.


1. Қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш

2. Уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш

3. Атлас ва адрас тўқиш

4. Майда мунчоқ (бисер) тикиш

5. Дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

6. Темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

7. Асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш

8. Қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш

9. Қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш

10. Пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш

11. Қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш

12. Уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш

13. Тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш

14. Уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш

15. Уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш

16. Ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш

17. Миллий тақинчоқлар ясаш

18. Кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш

19. Дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш