Янгиликлар
Янгиликлар
2022-07-16
Шу кунларда айрим шахсий блог эгалари, телеграм каналлар хорижда иш таклиф этувчи эълонларни ўз веб кенгликларида чоп этиш ҳолатлари учрамоқда.
Мазкур реклама типидаги эълонларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли лицензиясини олмаган, хорижга ишчи кучи жўнатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг ёлғон маълумотлари жойлаштирилмоқда. Барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига шуни эслатамизки, ўз нашрингизда бундай характердаги маълумотни жойлаштиришдан аввал, эълон эгасининг юридик ҳужжатларини текширинг, акс ҳолда ҳуқуқбузарликка шароит яратиб берилишида ҳиссадор бўлиб қолишингиз мумкин.
Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг