Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

error

2024-08-23

#Тайинлов

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Жаҳонгир Жуманов вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев иштирокида ўтказилган йиғилишда Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич кенг жамоатчилик ва тизим ходимларига таништирилди. 

Жаҳонгир Жуманов 1982 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтининг тармоқлар иқтисодиёти бўйича магистратурасини тамомлаган. 

Кўп йиллар вилоят молия тизимида ва вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2021-2024 йилларда Фурқат тумани ҳокими бўлган.