Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бўлмоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун доимий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

error

2024-01-03

Хусусан, Қувасой шаҳар А.Темур МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ф.Мамадалиевни тавсиясига асосан ушбу маҳалланинг Исфайрам кўчаси 60-хонадонда яшовчи фуқаро Д.Охуновага субсидия асосида, 1 сотих майдонда иссиқхона қуриб берилган бўлиб, фуқаронинг самарали ва мақсадли фаолияти Кувасой шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Э.Ташбеков томонидан мониторинг қилинди.
Фуқаро билан суҳбат жараёнида кзрсатилган ёрдам ва кўмак учун Мухтарам Юртбошимизга ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда ҳозирда иссиқхонада самарали фойдаланиб келаётганлигини маълум қилди.