Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бош бошқарма бошлиғининг Байрам табриги

error

2024-03-20

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар! Ҳурматли ҳамкасблар! Аввало Сиз азизларни ва Сизлар орқали тизимда меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимлар ҳамда оила аъзоларингизни халқимизни шарқона янги йил – Наврўз байрами билан самимий табриклайман. 

Барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат ва улкан ютуқлар тилайман. Наврўзи олам ҳар бир инсон, ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, яхшилик ва файзу барака олиб келсин. Муҳтарам отахон ва мўътабар онахонларимизнинг умрлари узоқ бўлсин. 

Юртимиз тинч ва осойишта, халқимиз доимо соғ-омон бўлсин! Наврўз байрамингиз муборак бўлсин! 

Махсудали Сайдуллаев Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи.