Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШ - ҲАЛОЛЛИК ВА ШАФФОФЛИК АСОСИ

error

2026-05-12

КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШ - ҲАЛОЛЛИК ВА ШАФФОФЛИК АСОСИ

Бугун, 12 май куни Учкўприк тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида “Биз коррупсияга қаршимиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармасининг коррупсияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси Х.Абдуллаев иштирок этди.

Йиғилиш давомида коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди

Шунингдек, ходимлар томонидан хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир якунида бўлим ходимларидан коррупсияга қарши курашиш бўйича кафолат хатлари олинди.