Янгиликлар
Янгиликлар
2022-07-18
САВОЛ.
Ходимга қоғоз меҳнат дафтарчаси очилмаган, ЯММТда электрон меҳнат дафтарчаси очилган. Ходим 13 июль кунидан ариза ёзиб ишдан бўшамоқчи, қонун бўйича ишдан бўшаган ходимга меҳнат дафтарчасини беришимиз шарт, лекин қоғоз дафтарча очилмаган ходимларники нима бўлади? Уларга қандай дафтарча беришимиз керак?
ЖАВОБ.
Ҳақиқатдан ҳам, Меҳнат кодексининг 108-моддасига асосан:
➖меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.
Яъни, бу қоидада ишдан бўшаган ходимга шу кунинг ўзидаёқ меҳнат дафтарчаси берилиши шартлиги кўзда тутилмоқда ва Сизнинг ҳавотирингиз шу норманинг ижроси билан боғлиқ.
Бироқ, Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) базаси жорий этилгандан бери, амалда қоғоз меҳнат дафтарчаси бланкаларини ишлаб чиқариш ва муомалага чиқариш тўхтатилган.
Тизим жорий қилингандан бери, қоғоз меҳнат дафтарчалари очилмаган ва янги ишга кираётган фуқароларига айнан мана шу ЯММТ тизими орқали электрон меҳнат дафтарчалари юритилмоқда.
▪️Ана шу амалиётдан келиб чиқиб биздаги фикр шундай, яъни меҳнат шартномаси бекор қилинган куни:
➖қоғоз меҳнат дафтарчаси очилган ва бу дафтарчаси иш берувчида сақланаётган ходимга айнан унинг қоғоз меҳнат дафтарчасини берилиши керак;
➖бироқ ишга кириш даврида қоғоз шаклида эмас, ЯММТ орқали электрон меҳнат дафтарчаси очилган ходимга ана шу электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма берилиши керак. Ва бу кўчирма иш берувчи томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланиши мақсадга мувофиқ бўлади.