Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Хурматли Ягона миллий меҳнат тизими фойдаланувчилари!

error

2022-07-28

Сизга маълумки Вазирлар Маҳкамасининг 971-сонли қарорига мувофиқ ЯММ тизимида иш берувчилар томонидан киритилиб шаклланган бўш (вакант) иш ўринлари 5 кунлик муддатдан сўнг автоматик равишда Миллий вакансиялар базасига чиқиши ҳамда ушбу бўш (вакант) иш ўринларига шаҳар ва туман АБКМ (меҳнат биржалари)га мурожаат қилган ишсиз фуқароларга электрон йўлланма бериш йўлга қўйилди.

Бироқ, ушбу бўш (вакант) иш ўринлари иш берувчилар томонидан нотўғри яратиб қўйилганлиги ёки мавжуд эмаслиги натижасида юзага келганлиги сабабли йўлланма асосида юборилган фуқаролар асоссиз қайтариб юбориш холатлари мунтазам кузатилмоқда.

ЯММ тизимига иш берувчилар томонидан нотўғри яратилган ёки мавжуд бўлмаган бўш иш ўринлари Миллий вакансиялар базасидаги бўш (вакант) иш ўринларининг сони асоссиз равишда ошиб кетишига олиб келмоқда.

Бундай холатлар иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш ва риоя этмасликка тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва 229-моддаси бўш иш ўринларини яшириш билан баробар квалификация қилинади ҳамда Давлат меҳнат инспекторлари томонидан навбатдаги ўрганишларда кўриб чиқилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли иш берувчилар масъул ходимлар томонидан меҳнат қонунчилига оғишмай риоя этилишини назоратга олишингизни ҳамда

ЯММ тизими шахсий кабинетингиздаги иш ўринларингизни штат жадвалига мувофиқлаштириб ҳақиқий юзага келган бўш (вакант) иш ўринларини тизимда қайд этишингизни сўраймиз.
 Ҳурмат билан,
Фарғона вилоят Бандлик бош бошқармаси маъмурияти