Янгиликлар
Янгиликлар
2022-07-28
Бугун халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятининг кичик мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда қуйидаги 2 та масала:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирлар учун “Фуқаролар ташабусси жамғармаси”дан ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан олиб борилаётган назорат тадбирлари юзасидан соҳа масъулларининг хисоботлари эшитилиб, мазкур масалалар комиссия аъзолари томонидан атрофлича мухокама этилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.