Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИ КИМГА ВА ҚАНЧА ДАВРГА БЕРИЛАДИ?

error

2022-08-01

Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланади .

     Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади.

     Қарамоғида учтагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида белгиланган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади.

     Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

      Ишсизлик нафақаси кўпи билан:

    — ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга 12 ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафта;

   —  илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса 13 календарь ҳафта мобайнида тўланади.