Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ОЛИС СЎХ ТУМAНИДAГИ AҲОЛИ БAНДЛИГИ ТAЪМИНЛAНМОҚДA!

error

2022-08-08

         2022 йил 8 август куни Сўх тумани “Tristar Go 2022” корхонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ҳамда Фарғона вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан бўш иш ўринлари  мехнат ярмаркаси ўтказилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси, вилоят прокуратураси, бандлик бош бошқармаси, туман хокими, туман прокуратураси, ИИБ бўлими бошлиғи, ДСИ  бошлиғи, махалла фуқаролар йиғинлари хоким ёрдамчилари, Махалла ва оилани куллаб кувватлаш тумани бўлими ва тумандаги корхона ва ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари иштирок этди.
          Меҳнат ярмаркасида  туман ҳудудида жойлашган 34 та ташкилотлар ўзларида ишлаб чикарилган махсулотлар намуналари, корхона фаолиятини тўлик ёритувчи кўргазмалар хамда ўзларидаги мавжуд бўлган жами 189 та бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
 Мехнат ярмаркасида жами 334 нафар ( 176 нафар аёллар, 129 нафар ёшлар)  фуқаролар иштирок этиб, шундан туман корхона ва ташкилотларга 61 нафар ( 35 нафар аёллар, 19 нафар ёшлар) фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Шундан, туман Ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги умум ўртатаълим мактабларига 18 нафар, тиббиёт бирлашмасига 5 нафар ҳамда “Tristar Go 2022” корхонасига 32 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланди.
Бундан ташқари иш сўраб мурожаат қилдган ишсиз 117 нафар ( 44 нафар аёллар, 29 нафар ёшлар)  фукароларни жамоат ишларига жалб этилди.
Шунингдек 55 нафар аёлларга (32 нафар ёшлар) “Fergana-Oseana” МЧЖ ҳамда Фарғона туманида жойлашган касб-хунар маркази қошидаги Сўх туман масканига тикувчилик йўналиши бўйича касб-хунар ўрганиш учун ўқув курсларига жалб этилди.
162 нафар (42 нафар аёллар, 49 нафар ёшлар) фуқароларга меҳнат қонунчилиги,  мехнат мухофазаси ва бошқа масалалар юзасидан керакли маслахатлар берилди.
31 нафар мутахассислиги бўлмаган иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар “Tristar Go 2022” корхонасига бандлигини таъминиб, малакасини ошириш учун бандлик жамғармаси хисобидан уқув харажатлари учун 80 352 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилди.
Шу билан бирга ушбу тадбирда Аёллар дафтарига киритилган 27-нафар фуқароларга махалла жамғармасидан  субсидия асосида тикув машинаси берилди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоат ишлари жамғармаси хисобидан  “Tristar Go 2022” корхонасига ижара асосида 40 дона  265 000 000 сўмлик тикув машинаси берилди.