Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ФAРҒОНA ШAҲРИДAГИ "ИШГA МAРҲAМAТ" МОНОМAРКAЗИДA ФAРҒОНA ВИЛОЯТИ ХОКИМИ СAЙЁР ҚAБУЛИ ВA МЕҲНAТ ЯРМAРКAСИ ТAШКИЛ ЭТИЛДИ.

error

2022-08-25


Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Шу муносабат билан  Фарғона вилояти хокими Х.Бозаров фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан банд бўлмаган аҳолини бандлигига кўмаклашиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.Ярмаркада 32 та корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ўзларида мавжуд 220 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмарка доирасида иқтисодиётнинг турли соҳаларига 9 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 10 нафар фуқаро касбга қайта ўқитишга юборилди.100 нафардан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилиги, ўзини ўзи банд қилиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашиш, ишсизлик нафақаси олиш бўйича  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.